Ўзбекистон | 22:21 / 10.05.2022
1887
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ўқувчиларнинг ягона формаси жорий қилинади

Президент раислигида ўтган йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб барча вилоятларда ягона ўқув формасини жорий қилиш бўйича топшириқ берилган эди.

Фото: Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси

Шу мақсадда Хоразм вилоятида ўқувчиларнинг ягона формасини танлаш бўйича дастлаб мактабларда, кейин туман, шаҳар миқёсида, якунда эса вилоят миқёсида танлов ўтказилди.

Тадбирда 13 та туман ва шаҳардан келган вакиллар бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг ўзига хос, бир-бирига ўхшамайдиган форма андозаларини тайёрлаб, тақдим қилдилар. 

Тақдимотдан келиб чиққан ҳолда ишчи гуруҳ хулосасига асосан Хоразм вилоятида ўқувчиларнинг ягона формаси танлаб олинади. Янги ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ягона формада мактабга боришади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид