Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбассдаги миналанган йўллар, Бучадаги ҳарбий техникалар қабристони. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 76-куни ўтди. РФ мудофаа вазирлиги Попасная шаҳри «тозалангач» Луганск областининг маъмурий чегараларига чиқилганини маълум қилди (област раҳбарияти буни тасдиқламади). «Азов» полки телеграм-канали «Азовстал» мудофаачилари портретларини эълон қилди — улар жиддий жароҳатлар, қўллари ва оёқлари кесилган ҳолда оғир шароитларда қолмоқда. Литва парламенти Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилди.
Valentyn Ogirenko/Pool via AP
Урушнинг 77-куни. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар
- АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага 40 млрд долларлик ёрдам пакетини маъқуллади. Бу пакетдан 23,4 млрд долларни ҳарбий ёрдам, қолганини - гуманитар ва иқтисодий кўмак ташкил этади.
- Пентагон матбуотга Украинага етказиб берилган ёки етказиб берилиши режалаштирилган қуроллар рўйхатини чиқариб юборди. Унда «Жавелин»лар ва камикадзе дронлардан ташқари 7000 дан ортиқ ўқотар қуроллар ва 50 миллиондан ортиқ патронлар, шунингдек пиёдаларга қарши миналар, портловчи қурилмалар, рация ва бошқа кўплаб қуроллар жой олган.
- БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Украинада уруш бошланган 24 февралдан буён тинч аҳоли вакилларидан 3459 киши, жумладан 238 бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Хабар қилинишича, мамлакат бўйлаб ўз уйини ташлаб кетганлар сони саккиз миллиондан ошади.
- Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден ва Италия бош вазири Марио Драгининг учрашуви бўлиб ўтди. Етакчилар Украинага ёрдам масаласини, жумладан ҳарбий ёрдамни муҳокама қилишди; Драги тинчлик музокаралари ўтказишга ҳам чақирди.
- Германия келажакда Россия энергия ресурсларидан тўлиқ ва бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба билан бирга ўтказилган анжуманда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок маълум қилди.
- Германия ҳукумати Россияга қарши санкциялар доирасида Ҳамбург портида қиймати 400 миллион евродан кам бўлмаган иккинчи суперяхтани қўлга олди. Немис нашрлари маълумотига кўра, у аввал Роман Абрамовичга тегишли бўлган, энди эса унга санкцияларга учраган бошқа россиялик миллиардер, келиб чиқишига кўра озарбойжонлик бўлган Фарҳод Аҳмедов эгалик қилади.
Қуйида 10 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Запорожье
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Rick Mave / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Донбасс шимоли
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Александр Река / ТАСС
AP Photo/Andriy Andriyenko
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Мариупол
Харков области
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Киев
AP Photo/Efrem Lukatsky
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
14:51 / 16.09.2024