Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров миллионлаб қашшоқлар овқатланиши учун хайрия берди
Дуровнинг сўзларига кўра, жаҳон глобал озиқ-овқат инқирози остонасида турибди ва дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар очликдан азият чекмоқда.
Фото: Getty Images
Telegram асосчиси Павел Дуров «Бир миллиард тушлик» хайрия акцияси доирасида 12 млн кишига тушлик сотиб олиш учун пул берди. У бу ҳақда ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Дуровнинг сўзларига кўра, жаҳон глобал озиқ-овқат инқирози остонасида турибди ва дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар очликдан азият чекмоқда.
Унинг билдиришича, айнан ушбу муаммони юмшатиш учун БАА ҳукумати юқоридаги акцияни бошлади.
«Юзлаб кишилар қатнашди. Ушбу кампания муаллифи Шайх Муҳаммад 400 миллионта тушликка, мен эса камтарона 12 миллион тушликка пул бердим», – деб ёзди Дуров.
Шу билан бирга, Telegram асосчиси бу мақсад учун қанча маблағ ажратганини маълум қилмади, аммо кейинчалик бу ташаббусга янада кўпроқ кишилар қўшилишига умид билдирди.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
20:25 / 20.05.2025
Франция Павел Дуровнинг АҚШга боришига рухсат бермади
12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди
20:18 / 08.05.2025