Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатлари камайтирилади
“Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, сўнгги йилларда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдамлари ошмоқда. Давлат иштирокидаги 29 та йирик корхона томонидан 2020-2021 йилларда амалга оширилган ҳомийлик ёрдамлари таҳлил қилинганда, 2021 йилда улардаги жами ҳомийлик ўтган йилга нисбатан деярли икки баробарга кўпайгани аниқланган.
Билдирилишича, амалга оширилган ҳар бир ҳомийлик маблағлари давлат иштирокидаги корхоналар бевосита харажатлари ҳисобланиб, уларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир этади ва улар томонидан давлат улуши бўйича ҳисобланадиган дивидендга таъсир ўтказади, корхоналар айланма маблағлари мақсадсиз ишлатилишига олиб келади.
Шунга кўра, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳомийлик ёрдамларига ажратиладиган маблағларни тартибга солиш ва қисқартириш мақсадида уларнинг энг юқори чегарасини камайтириш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳаси 3-моддадан иборат бўлиб, унда “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонун 5-моддасига устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан (амалда 10 фоиз) ошмаслиги кераклиги, бундан Ўзбекистон президенти ва ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги билан боғлиқ ўзгартиш киритиш назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши давлат иштирокидаги корхоналарда ҳомийликни амалга ошириш тартибга солинишига, жумладан давлат иштирокидаги корхоналар маблағларидан самарали фойдаланилишига, мақсадсиз ва самарасиз йўналишларга ҳомийлик маблағлари ажратилиши олди олинишига ва корхоналар ҳомийликка йўналтириладиган маблағлари уч баробаргача иқтисод қилинишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:15 / 16.03.2025
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди
14:41 / 28.02.2025
Ўзбекистонда корхоналар сони кескин камаймоқда
09:04 / 26.02.2025
Салкам 350 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
15:38 / 13.02.2025