Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХШ асосида қуриладиган талабалар ётоқхоналари тўлови миқдори ҳақида маълумот берилди
Бугун, 12 май куни АОКАда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойлари қурилиши ва унга ажратилаётган субсидия маблағлари юзасидан ОТВ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов Kun.uz мухбирининг ДХШ асосида қурилаётган талабалар турар жойларида тўлов масаласи қандай бўлиши борасидаги саволига ҳам жавоб қайтарди.
Унга кўра, ОТМ томонидан бугунги кунда талабадан қандай тартибда тўлов ундирилаётган бўлса, янги ётоқхоналарда ҳам ўша нарх сақланиб қолади.
“Нархда ўзгариш йўқ. Шунинг учун биз келишилган нарх деяпмиз. Талабаларга қўшимча юк тушмаслиги учун ҳам давлат бюджетидан етарли миқдорда субсидия бериляпти.
Ҳеч қайси меъёрлар талаба тўлаётган пул нархининг ошишига олиб келмайди” – деди Сарвархон Бузрукхонов.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йилга қадар қўшимча яна 228 та талабалар турар жойлари қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
16:00 / 28.09.2024
Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
20:53 / 07.09.2024