Жаҳон | 17:45 / 12.05.2022
5990
1 дақиқада ўқилади

КХШТнинг Москвада ўтадиган юбилей саммитида Украина мавзуси муҳокама қилиниши мумкин 

Саммит доирасида Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко учрашув ўтказади. 

Фото: РИА Новости

Москвада 16 май куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"16 май куни КХШТнинг 30 йиллиги муносабати билан Москвада ташкилотга аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтади", - деди у.

Песковнинг сўзларига кўра, КХШТ мамлакатлари раҳбарлари учрашувида Украинадаги вазият мавзуси ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Саммит доирасида Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко учрашув ўтказади.

КХШТ хавфсизлик масалалари бўйича тузилган ташкилот бўлиб, унга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид