Ўзбекистон | 10:37 / 13.05.2022
7474
2 дақиқада ўқилади

«Биринчи чоракда Фарғона вилояти бюджетида 250 млрд сўм қолди, йил якунигача 1 трлн сўмгача етади» – президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Фарғона вилоятига ташрифини амалга ошираётган президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Президент ҳокимларни муаммоларни кўпроқ кўтаришга чақирди ва маҳаллий бюджетнинг аҳамиятини санаб ўтди.

“Хайрулла Бозоров тажрибали ҳоким. У жуда кўп масалаларни менинг олдимга кўндаланг қўйди. Энг муҳими – вилоят учун жон куйдиряпти. Кеча бир муаммони айтди: “Ҳурматли президент, катта корхоналар Фарғонанинг ер-сувидан фойдаланяпти, лекин солиқни Тошкентга тўлаяпти”. Менга очиқча гапиргани маъқул. Мана бу қисмини ҳал қилиб бераман, мана бу томони қолади, чунки республика бюджетини ҳам тўлдириш керак.

Шунга қарамай биргина Фарғона вилоятининг ўзида жорий йилнинг биринчи чорагида 250 млрд сўм қўшимча маблағ қолган. Бозоров, Ғаниевлар ўтиришибди. Беш йил олдин Фарғонада бундай имконият бўлганми? Йил якунига қадар бу кўрсаткич 1 трлн сўмга етади. 

Ҳоким бу маблағни тўғри йўналтиради, Фарғонанинг йўли тўғриланади, халқига сув етиб боради. Бозоров 200 млрд сўм жуда зарурлигини айтди, рози бўлдим. Бу маблағ асосан тадбиркорликка йўналтирилади. Биз ҳозир тадбиркорларни қўллаб турайлик, бир неча йилдан сўнг улар бизга асосий таянч бўлади”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид