Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Болалари бор ҳар бир оилага 650 минг сўмдан пул ажратилиши" ҳақида хабар тарқатаётган сохта сайтларга кирмаслик сўралди
Қайд этилишича, ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси (www.prezdent.uz-scc.site, www.uz-prezident.oplata-uzcard.com) билан бирга "болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши" ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ҳисобланувчи AntiFake.uz канали маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.
“Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Канал аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
17:55 / 11.12.2024
Кредит олишдан ихтиёрий воз кечиш механизми жорий этилади
16:39 / 10.12.2024
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
16:55 / 10.10.2024