Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда минглаб одамлар ўзлари ташлайдиган пластик чиқиндини ҳисоблаб кўришади
Пластиклар инсон қонидан тортиб Арктика музликларида ҳам аниқланган. Улар шунчалик кўп истеъмол қилинади ва ўз навбатида шунчалик зарарлики, фойдаланишни камайтириш табиатга зарарни озайтиришга имкон беради.
Буюк Британияда Everyday Plastic and Greenpeace ташкилоти ташаббуси билан бир ҳафталик тадқиқот бошланмоқда. Унда қатнашаётган буюк британиялик кўнгиллилар ўзларининг қанча пластик чиқинди истеъмол қилишларини ҳисоблашади.
Кейинги ҳафта давом этадиган пластикларни ҳисоблаш кампаниясида 151 минг хонадон, умумтаълим мактабларининг 4 мингдан ошиқ синфи иштирок этмоқчи.
Everyday Plastic and Greenpeace ташкилоти асосчиси Даниэл Веб 2017 йилда бир йил давомида ўзининг қанча пластик чиқинди ташлашини ҳисоблаб кўрган ва охирида аниқ бўлганки, унинг бир ўзининг йиллик пластик чиқиндиси билан 20 та чиқинди қутиси тўлади.
Кампанияда иштирок этадиганлар чиқиндини ташлашдан олдин уни қандай қилиб ҳисоблаш бўйича тушунтириш олади ва шунга кўра бир ҳафта пластикларни ҳисоблаб боришади.
Тўпланган маълумотлар асосида Буюк Британия пластик ифлосланиши бўйича таҳлиллар келиб чиқиши кутиляпти.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025