Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Раҳбарлар халқимизни рози қилолмаса, ишлашга ҳаққи йўқ» – Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги сессияда сўз бошлади
12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифини амалга ошираётган президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари йиғилиши бошида қатор масалаларни санаб ўтди.
“Водий гавҳари дейилган Фарғонага келганимдан, сизлар билан учрашиб турганимдан жуда хурсандман. Кеча Фарғонанинг қатор туманларида бўлдик, имкон қадар кўпроқ жойга боришга ҳаракат қилдик. Сайлов олдидаги учрашувларда кўп ишларни режалаштиргандик, қайсиларини бажардик, қайсиларига ҳали улгурмадик, шуларни муҳокама қилдик. Бугун ҳам залимизда оқсоқоллар, ҳурматли инсонлар ўтиришибди – улар билан узоқ вақт ишлаб, дўст-биродар бўлиб кетдик.
Бугунги мажлисимизни ҳам очиқ мулоқот шаклида, бирор муаммони яширмай танқидий шаклда ўтказсак, халқимизга маъқул бўлади. Қоғозда эмас, амалда одамларимиз оғирини енгил қиладиган тизим устида ишлашимиз керак. Қуйи поғонадаги одамлар дарди деганим камбағаллик, ишсизлик, тиббий ёрдам каби масалаларда ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Уй-жой масалалари алоҳида мавзу, биз борадаги ишларимизни тўхтатмаймиз. Чунки ким бўлишидан қатъи назар бошпанаси бўлган инсоннинг ватанга муҳаббати бошқача бўлади.
Бугунги йиғилишимизда ҳам Тошкентдан келган раҳбарларни ҳам эшитамиз. Агар улар халқимизни рози қилолмаса, ишлашга ҳаққи йўқ”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025