Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург суди Россия армияси йўқотишлари ҳақида маълумотлар эълон қилишни тақиқлади
Гап Украинадаги урушда Россия қўшинлари кўрган йўқотишлар ҳақида маълумот эълон қилган тўртта хорижий оммавий ахборот воситаси ҳақида кетмоқда.
Санкт-Петербургнинг Киров туман суди Украинадаги урушда Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида хабар берилган тўртта сайт маълумотларини тақиқлаш бўйича даъвони қаноатлантирди.
301-гарнизон ҳарбий прокуратураси тегишли даъво билан судга мурожаат қилган. Бу ҳақда 13 май, жума куни шаҳар судлари қўшма матбуот хизмати ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 301-гарнизон ҳарбий прокуратураси томонидан интернетда тақиқланган маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Россия қонунчилиги қоидаларининг бажарилишини текшириш натижасида, бир қатор сайтларда «ҳалок бўлганларнинг исми, анкета ва шахсий маълумотлари» эълон қилингани, бундай маълумотларни исталган шахс кўриши мумкин экани аниқланган.
Суд тўртта сайтдаги аниқ ҳаволалар ҳақида маълумотни тақиқланган деб эълон қилди. Рўйхатга Туркиянинг Anadolu агентлиги порталлари, CNN телеканалининг Чехия хизмати, Украинанинг логистикага бағишланган Logist today лойиҳаси, шунингдек, Озарбойжондаги «Зеркало» нашри киради.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025