Жамият | 13:33 / 14.05.2022
864
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб пул олган кадастр муҳандиси ушланди

Гулистон шаҳар филиали кадастр муҳандиси фуқародан 300 доллар олаётганда қўлга олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Давлат кадастрлар палатасининг Гулистон шаҳар филиали кадастр муҳандиси О.И. фуқаро С.нинг Гулистон шаҳар, Баҳор маҳалласидаги уйининг кадастр ҳужжатларини шакллантириб, отасининг номига расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 300 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид