Жамият | 12:00 / 15.05.2022
9916
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда Adrenaline Rush билан ҳамкорликда Марказий Осиё байкерлари мотофестивали ўтказилди

14 май куни Тошкент шаҳрида Марказий осиёлик юзлаб байкерлар ва ҳаваскорлар иштирокида мотофестивал бўлиб ўтди. Фестивал доирасида ташкил қилинган конкурс ғолибларига Adrenaline Rush совғалар улашди.

Фото: Kun.uz

Дастлаб қўшниларимиз - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган меҳмонлар ва ўзбекистонлик байкерлар «Халқлар дўстлиги» майдонида тўпланиб, умумий фотосессияда қатнашди.

Шундан сўнг, "Next" савдо мажмуаси автотураргоҳида ҳомийлар, хусусан Adrenaline Rush томонидан ташкил қилинган шоу ва конкурслар бўлди.

Шоу давомида байкерлар Бўка туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига унутилмас лаҳзаларни улашди.

Шунингдек, болаларга ҳомийлар томонидан совғалар улашилди.

Томошабинлар ва мотоциклчилар учун ташкил қилинган конкурслар ғолибларига Adrenaline Rush томонидан совғалар улашилди.

Томошабинларда энг кўп қизиқиш уйғотган чиқишлар - мото ва автодрифтлар бўлди.

Шунингдек, Adrenaline Rush томонидан меҳмонлар ва қатнашчилар учун бепул энергетик ичимликлар тақдим қилинди.

Шоу ва турли томошалардан сўнг байкерлар ва мотоҳаваскорлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид