Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚС бошоғриқлари: ССП тадбиркорлар билан норасмий суҳбат уюштирди
14 май куни Тошкентда Савдо-саноат палатаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда бизнес-нонушта ташкил этди. Суҳбатнинг асосий мавзуси – ҚҚСни қайтариш билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш бўлди.
Шу билан бирга, муаммолар ва ечимларни очиқ муҳокама қилиш учун майдон яратиш ҳақида суҳбатлашилди.
Тадбиркорлар томонидан бирқанча оғриқли масалалар кўтарилди. Баҳслар давомида:
- инсон омилини истисно қилиш мақсадида ҚҚС қайтарилиши жараёнини автоматизация қилиш;
- ҚҚС қайтарилиши муддатларини қонун даражасида аниқ белгилаб қўйиш;
- қарама-қарши текшириладиган контрагенлар сонини, улар компанияга бўйсўнмаган ҳолатда, 1-2тага қисқартириш;
- суд ҳукмисиз ҳисобрақамлардаги маблағларни музлатиш ва ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тартибини бекор қилиш;
- етказиб берувчи ташкилотларнинг солиқ қарзлари бўйича жавобгарлигини бошқаларга юкловчи ҚҚС бўйича узилиш коэффициентини бартараф қилиш (меъёрий ҳужжатларда бу коэффициентнинг мақоми мавжуд эмас);
- камерал текширувнинг муддати ва предметини аниқ белгилаш бўйича таклифлар берилди.
Бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиш кераклиги айтилди. Масъуллар алоқа рақамлари билан бўлишишди.
Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025