Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари НАТО учун «бевосита таҳдид» пайдо қилишга ваъда берди
Сергей Рябков Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласида ҳозирча кутиб туриш кераклигини айтди.
Россия НАТОнинг янгиланган стратегиясига Россиядан «бевосита таҳдид» бўлиши мумкинлиги ҳақида банд киритилиши борасидаги «юқори баҳоси»га муносиб бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков айтди.
«Ушбу юқори баҳода туриш учун уларга нисбатан бевосита таҳдид пайдо қиламиз», — деди дипломат.
Рябков Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласида ҳозирча кутиб туриш кераклигини айтди.
«Сўнгра бунинг оқибатларини амалий, моддий нуқтаи назардан таҳлил қиламиз ва шундан кейингина бу мавзуда сўз юритиш мумкин», — деди у.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТОнинг янгиланган стратегик концепциясида Россиянинг ҳар қандай кўринишдаги «тажовузи»ни тийиб туриш акс этишини маълум қилганди.
НАТО стратегик концепцияси охирги марта 2010 йил ноябрда янгиланганди.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, агарда Россиянинг ташқи сиёсати ўзгармаса, НАТО Москванинг ҳаракатларини бевосита таҳдид деб баҳолаши мумкин.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025