Жаҳон | 15:20 / 17.05.2022
13058
2 дақиқада ўқилади

Бошқирдистонда ўнқир-чўнқир йўлларга амалдорларнинг суратлари ўрнатиб чиқилди

Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида фаоллар носоз йўлларга қарши курашишнинг ўзига хос йўлини топди – шаҳарнинг бир неча шунақа кўчаларида мансабдорларнинг суратлари ўрнатилди. Кўчалар ҳудуд раҳбари Радий Хабиров, “Башкиравтодор” корхонаси бошлиғи Илдар Юкланов, шаҳар маъмурияти бошлиғи биринчи ўринбосари Радик Галеев суратлари билан “безалди”.

Фото: prufy.ru

Мазкур тадбирни Дядя Резо номли маҳаллий блогер ташкиллаштирди.

“5та микрорайонга қарата бу йўлларни тузатиб қўйиши ҳақида эмас, балки тўлиқ қайта тузатиш ҳақида омма олдида баёнотлар бериши учун “Башкиравтодор” ва шаҳар маъмуриятининг ҳаддан зиёд кўп вақти бор эди”, – деди блогер ўз мурожаатида.

Фото: prufy.ru

Маҳаллий аҳоли давлат идоралари йилдан йилга йўлларни таъмир этишини ваъда бераётгани, аммо улар ҳамон абгор ҳолда қолаётганидан норози.

“Шунчаки йўлларни нормал ҳолатга келтиринг, ишлашни билмасангиз, жойингизни бўшатиб қўйинг”, – деб ёзди Резо.

Блогернинг ташаббуси изоҳлар орқали илиқ кутиб олинди. Маҳаллий раҳбарлар флешмобга ҳозирча реакция қилишмади.

Стерлитамакдаги бу ҳолат Россиядаги биринчиси эмас. Шунга ўхшаш ҳолатлар аввал ҳам бўлган. 2012 йили Екатеринбург шаҳри аҳолиси “Амалдорни ишлашга мажбурла” акциясини ўтказиб, йўлларнинг муаммоли жойларини Свердловск области губернатори Евгений Куйвашев, шаҳар думаси раиси Евгений Порунов ва маҳаллий маъмурият раҳбари Александр Якоб портретлари билан “безашган” эди.

Фото: Ura.ru
Фото: Ura.ru

Шундан сўнг, коммунал хизмат ходимлари муаммоларни бартараф қилиб, йўлларни таъмирлашди.

2018 йили Самара области аҳолиси 10 йилдан бери таъмирланмаган йўлдаги чуқурчага картошка кўмишганди. Шундан сўнг маҳаллий амалдорлар йўлни таъмирлашга қарор қилишган эди.

Фото: Ushka / YouTube

2019 йили Калуга области аҳолиси йўллардаги чуқурчалар муаммосини эски гиламларни тўшаб “ҳал қилишган”.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Мавзуга оид