Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Донбассдаги Нью-Йоркнинг штурм қилиниши, Харков атрофида яксон этилган самолёт ва танклар. Уруш суратлари
Урушнинг 82-кунида «Азовстал» заводи ҳудудидан бу ерда икки ойдан ошиқ вақт давомида мудофаани ушлаб турган украин аскарларини олиб чиқиш бошланди. Россия ҳарбийлари чекинган Харковга тинч аҳоли эвакуация қилинган ҳудудларидан қайтмоқда. Швеция ҳукумати НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида расман қарор қилди. Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келиша олмаяпти.
Шведлар бош вазири Магдалена Андерссон ва мўътадил кучлар партияси етакчиси Улф Кристерссон Стокҳолмда матбуот анжуманида қатнашмоқда. Швеция ҳукумати НАТОга аъзо бўлиб кириш тўғрисида қарор қабул қилди
Henrik Montgomery/TT News Agency via APФинландия бош вазири Санна Марин мамлакат парламентида ҳукумат аъзолари қаршисида нутқ сўзламоқда. Финн қонунчилари НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида мурожаат топшириш имкониятларини муҳокама этишмоқда
AP Photo/Martin Meissner
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:
Швеция бош вазири НАТОга кириш бўйича эълон қиларкан, мамлакат ўз ҳудудида альянс базалари ва ядро қуроли жойлаштирмоқчи эмаслигини маълум қилди;
Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати «Туркияга қарши санкциялар киритган мамлакат НАТОга қўшилишига “ҳа” демаслиги»ни айтди. У Швеция Туркиядаги мухолифат вакилларига бошпана берганини назарда тутган. Шунингдек, Швеция ва Финландия Суриядаги урушдаги иштироки туфайли Туркияга айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тақиқлаган;
Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашувида Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келиша олмади - Венгрия ҳамон Россия нефтига эмбарго қўйишга қарши чиқмоқда. Энди масала ЕИ элчилари даражасида ҳал қилиниши керак, агар шунда ҳам келишув бўлмаса – масала Евроиттифоқнинг 30-31 май кунларидаги саммитига қолади;
Одессага қанотли ракеталар билан зарба берилган, туристик инфратузилма бинолари шикастланган. Зарба натижасида тўрт киши яраланган, улар орасида бир бола ҳам бор;
Душанба куни кечқурун Лвовдаги нашрлар област ҳудуди ўққа тутилганини хабар қилди. Кейинроқ Полша чегараси яқинидаги ҳарбий объектга зарба берилгани маълум бўлди;
Россия ҳарбийлари Донецк йўналишидаги ҳаракатларни кучайтиришга эътибор қаратмоқда ва бу ҳудуддаги Украина инфратузилмаларига артиллерия зарбалари йўлламоқда;
Француз автомобил концерни Renault’нинг Россиядаги активлари давлат ихтиёрига ўтди. Бу Россияда хорижий компаниянинг миллийлаштирилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир;
McDonald's компанияси Россиядан кетиш бўйича якуний қарорга келинганини хабар қилди. Компаниянинг Россиядаги бизнеси сотилади.
Қуйида 16 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли
Донецк областидаги Нью-Йорк посёлкасида портламай қолган снарядни кўздан кечираётган украин аскари. Нью-Йоркка Екатерина II томонидан таклиф этилган меннонитлар (Нидерландияда XVI асрда юзага келган протестантлар оқими) асос солишган. Посёлка номи 1951 йилда, совуқ уруш даврида Новгородское деб ўзгартирилган, аммо 2021 йилда расмийлар унга тарихий номини қайтаришга қарор қилишган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAҚум тўлдирилган қоплаб бино деразаларини ҳимоя қилмоқда. Шаҳар атрофида жанглар кетмоқда, Нью-Йоркни ДХР ҳарбийлари қамал қилмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAБино деворида «Мен Нью-Йоркни севаман» ёзувли граффити
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAНью-Йоркдаги ташлаб кетилган бинодаги хона кўриниши
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAТорецклик киши сув солинган идишларни велосипедда олиб кетмоқда. Шаҳар март ойи бошидан буён ўққа тутилмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAАлбина исмли аёл Донецк областидаги Нюю-Йорк қишлоғи ҳудудида Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган Peter Dick's mill тегирмони олдида турибди
AP Photo/Andriy AndriyenkoДонецкдаги Нью-Йорк қишлоғи кўчасида ўққа учраган автомобил ёнидан велосипедда ўтаётган киши
AP Photo/Andriy Andriyenko«ДХР» ҳарбийси Ясинувата районидаги Василевка қишлоғи ҳудудида қазилган окопдан юриб бормоқда
AP Photo/Alexei Alexandrov
Одесса области
Заря Труда қишлоғида украин ҳарбий хизматчиси Володимир Лосевнинг дафн маросими. У минага тушиб ҳалок бўлган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETAҲарбий билан хайрлашув. Лосев сўнгги 18 йил мобайнида ушбу қишлоқда истиқомат қилган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETAОдесса яқинида зарбалар оқибатида вайрон бўлган меҳмонхона биноси. Россия ҳарбийлари ушбу ҳудудни уруш бошидан буён ўққа тутмоқда.
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Харков области
Русская Лозовая қишлоғидаги вайрон қилинган кўприк. Қишлоқ икки ой вақт давомида россиялик ҳарбийлар оккупациясида бўлди, апрел охирида ҳудуд озод этилди. Украина парламенти аъзоси Евгений Пивоваров аллақачон қишлоқни қайта номлаш таклифи билан чиққан.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAХарков яқинидаги Бисквитное қишлоғи атрофидаги майдонларда жанг излари. Россия ҳарбийлари шаҳар атрофидаги позицияларини ташлаб кетишган.
John Moore / Getty ImagesБисквитноедаги дала майдонида ётган рус самолёти қолдиқлари
John Moore / Getty ImagesМалая Роҳан қишлоғи ҳудудида уриб туширилган вертолёт қолдиқларини кўздан кечираётган украинлар
AP Photo/Bernat ArmangueМалая Роҳан қишлоғида яксон этилган рус танки
AP Photo/Bernat ArmangueУкраин ҳарбий хизматчиси каскасидаги ёзув: «Мен жониворларни севаман. Одамлардан нафратланаман».
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETAУкраин ҳарбий хизматчиси Малая Роҳан қишлоғидаги аввал рус ҳарбийлари базаси бўлган ертўлада мушукнинг бошини силамоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Мариупол
Икки ойдан ошиқ вақт давомида украин ҳарбийлари томонидан мудофаа қилинган «Азовстал» заводидаги ҳолат. Украина қуролли кучлари Бош штаби 17 майга ўтар кечаси ҳарбийларни «қутқариш амалиёти» ўтказилганини маълум қилди — «ДХР» ҳудудига 260 дан ортиқ киши олиб ўтилган. Бу кадр украин ҳарбийларидан бири томонидан олинган. Фото: Дмитрий «Орест» Казацкий / Азов полки«Азовстал» мудофаасида турган украин ҳарбий хизматчилари «ДХР» ҳудудига олиб кетилмоқда. Уларнинг барчаси россиялик ҳарбий асирларга алмаштирилиши кутилмоқда. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAЯрадор украин ҳарбийси Новоазовскда, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ҳудуди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA