Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга парранда гўшти асосан Польша ва Туркиядан олиб келинмоқда
3 ойда Ўзбекистонга 14та давлатдан парранда гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 14та давлатдан қиймати 11,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,4 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.
Парранда гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар орасида Польша етакчилик қилмоқда – 3,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия – 2,7 минг тонна;
- Россия – 1,7 минг тонна;
- Бельгия – 1,6 минг тонна;
- АҚШ – 828,5 тонна;
- Литва – 484 тонна;
- Нидерландия – 428 тонна;
- Германия – 261 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга балиқ асосан Россиядан олиб келинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025