Ўзбекистон | 07:55 / 17.05.2022
4213
2 дақиқада ўқилади

Россиялик мутахассислар Тошкент шаҳрининг кўчмас мулк харитасини яратишда иштирок этиши мумкин

2022 йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида россиялик мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Commonwealth Partnership компаниясининг раҳбарияти (илгари Cushman & Wakefield савдо белгиси остида фаолият юритган) – бошқарувчи ҳамкор Сергей Рябокобилко ва тадқиқот бўлими раҳбари Денис Соколов билан учрашув ўтказилди

Қайд этилишича, меҳмонларни Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Обидов раислигида ҳокимликнинг бошқарма бошлиқлари қабул қилди.

Денис Соколов “Тошкент агломерациясида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини тақдим этди.

Маълум қилинишича, лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • пойтахтнинг кўчмас мулк харитасини яратиш;
  • офис кўчмас мулкининг таснифи;
  • кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар учун шароит яратиш;
  • барқарор кўчмас мулк бозорини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича йўл харитасини.

Бундан олдин Тошкентда энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи туман маълум қилинганди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шаҳар ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этди. 

Мавзуга оид