Жамият | 14:08 / 18.05.2022
11652
2 дақиқада ўқилади

“Бир дардим икки бўлди” — оғир дардлар чангалида яшаётган ота шифо истайди 

Гулистондан келган бу оила аъзоларини йиллаб оғир хасталик билан курашиш чарчатган. Уч фарзанднинг отаси Шербек Сулаймонбеков кўп йилдан бери қандли диабет хасталиги билан даволаниб келарди. Энди бунинг устига жигар циррози ҳам қўшилди. 

“Сўнгги марта даволаниш учун борганимда шифокорлар қорнимда сув йиғилганини айтишди. Текширувлардан кейин менда жигар циррози ташхиси қўйилди. Бир дарддан даволанишга бориб яна бир оғир дарддан даволанишга ўтиб кетдим. Аввалги касалим бунисининг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди”, — дейди бемор.

Ҳозир унга зудлик билан жигар кўчириш операцияси ўтказиш тавсия қилинган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолувчи бу операция хорижда ўтказилади ва катта маблағ талаб қилади. Бемор ҳозир операция харажатлари ва унга ўз жигарининг бир парчасини бериб ҳаётини асраб қоладиган донорга муҳтож.

“Турмуш ўртоғимдан айрилиб қолишдан қўрқаман. Ҳозир хаёлим унинг тузалишида. Ёлғиз ўғлим нима қилишини билмайди, отасининг аҳволини кўриб чорасиз қолган.

Бу касаллик яширин бўларкан. Билганимизда аввалроқ даволатардик. Бунчалик бўлишига йўл қўймасдик”, — дея куюнади беморнинг турмуш ўртоғи Дилафрўз Сулаймонбекова.

Хайр-саховат эгаларига улкан мукофотлар борлигини унутмайлик. Шундайлар қаторида бўлишни истаганлар эса бу имконни қўлдан чиқаришмайди. 

Шербек Сулаймонбековга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0610 6330 8943 Шербек Сулаймонбеков номида

Ҳумо: 9860 1901 0178 9229 Шербек Сулаймонбеков номида

Виза: 4195 2500 4820 3432 Шербек Сулаймонбеков номида

Мавзуга оид