Қорақалпоғистонда “Boʻzatov FEST” республика ёш ижодкорлар фестивали ўтказилди
“Ёшлар овози” фестивали икки йилдан буён ташкил этилаётган бўлиб, 2021 йилда ўтказилган танловда 3 минг нафар иқтидорли ёшлар иштирок этган бўлса, бу йил бўлиб ўтган танловда 238 минг нафар ёш қатнашиши фестивал талантлар учун яратилган имконият эканидан дарак беради.
“Бу танлов ўтган йилдан бошланган эди. 2021 йилда 3 минг нафар ёшлар иштирок этишган. Бу йил эса 238 минг ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. 4 йўналишда салоҳиятли ёшлар ўз билими, кучини кўрсатишига замин яратилди. Чекка ҳудудлардаги ёшлар ҳам бу майдонда обрў қозонишига имкон берилди. Бу келгусида ёшларимиз ўз истеъдодларини нафақат юртимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам намойиш этишларига мактаб вазифасини ўтайди. Бу фестивалда орттирилган тажриба келажакда ўз рақобатчилари билан синалганда яхши натижа беради. Бу танлов кўплаб ёш иқтидорлар кашф этилишига сабаб бўляпти”, — дея таъкидлайди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.
Танловда бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада каби 4 та йўналишда 3 та ёш тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди.
Республика босқичида 1-ўрин – 50 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 2-ўрин – 30 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 3-ўрин – 20 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), шунингдек, қолган барча иштирокчилар – 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.
Boʻzatov FEST Ёшлар овози танловининг Республика босқичида тўрт йўналишда тақдирланганлар:
➖ Бахшичилик йўналиши:
10–15 ёш тоифаси:
1. Аширбек Қозибаев, Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Жамшид Шоқулов, Қашқадарё вилояти;
3. Дониёр Тошмуродов, Сурхондарё вилояти.
16–22 ёш тоифаси:
1. Гулайим Отешова, Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Оғабек Улашов, Қашқадарё вилояти;
3. Элдор Шомуродов, Тошкент шаҳри.
23–30 ёш тоифаси:
1. Муроджон Алиев, Тошкент вилояти;
2. Фаррух Нуралиев, Сурхондарё вилояти;
3. Азамат Элмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси.
➖ Опера йўналиши:
10–15 ёш тоифаси:
1. Лазизбек Шоназаров, Тошкент шаҳри;
2. Бахитбек Қалибаев, Қорақалпоғистон Республикаси;
3. Нодира Толибжонова, Навоий вилояти.
16–22 ёш тоифаси:
1. Зуҳра Турсунбоева, Тошкент вилояти;
2. Озоджон Муродов, Қашқадарё вилояти;
3. Малика Акмалжонова, Самарқанд вилояти.
23–30 ёш тоифаси:
1. Камол Муҳаммадиев, Сурхондарё вилояти;
2. Хўжаназар Жумаев, Қашқадарё вилояти;
3. Хислат Комилов, Тошкент шаҳри.
➖ Эстрада йўналиши:
10–15 ёш тоифаси:
1. Зарима Махсудова, Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Марям Черкашина, Тошкент шаҳри;
3. Лайло Шарафиддинова, Сирдарё вилояти.
16–22 ёш тоифаси:
1. Ҳожиакбар Тожибоев, Жиззах вилояти;
2. Ноила Ҳабибуллаева, Наманган вилояти;
3. Умида Фаррухова, Тошкент шаҳри.
23–30 ёш тоифаси:
1. Алимбай Каримбаев, Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Комрон Мамадалиев, Наманган вилояти;
3. Мунисбек Реджепов, Тошкент вилояти.
➖ Анъанавий ижро йўналиши:
10–15 ёш тоифаси:
1. Шербек Шавкатов, Тошкент шаҳри;
2. Озодбек Абдуматалибов, Тошкент вилояти;
3. Асадбек Раҳимов, Хоразм вилояти.
16–22 ёш тоифаси:
1. Севинч Жовлиева Фахриддин қизи (Тошкент шаҳри);
2. Асқар Темиров Йўлдош ўғли (Сурхондарё вилояти);
3. Гулчирой Бахшиллоева Бахтиёр қизи (Бухоро вилояти).
23–30 ёш тоифаси:
1. Хушнуджон Солижонов Хуршид ўғли (Тошкент шаҳри);
2. Бобоқул Орзиев Фармонқул ўғли (Сирдарё вилояти);
3. Азаматжон Йўлдошев Аъзамжон ўғли (Тошкент вилояти).
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
14:45 / 27.06.2024