Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Қирғизистон махсус хизматлари 1,8 млн долларлик гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди
Жиноят содир этишда гумонланиб тўрт нафар қозоғистонлик ва уч нафар қирғизистонлик қўлга олинган. Иккита нарколаборатория йўқ қилинган.
Қирғизистон ИИВ гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш хизмати ва Қозоғистон махсус хизмати ходимлари интернет орқали Марказий Осиё мамлакатларига гиёҳвандлик моддалари етказиш ва сотиш билан шуғулланган жиноий тармоқни йўқ қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳамкорликдаги махсус операция 2021 йил ноябрдан 2022 йил апрелигача ўтказилган.
Жиноят содир этишда гумонланиб тўрт нафар қозоғистонлик ва уч нафар қирғизистонлик қўлга олинган. Иккита нарколаборатория йўқ қилинган.
Махсус операция давомида 31 килограмм 265 грамм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинган.
"Гиёҳвандлик моддаларини сотишдан кўриладиган фойда тахминан 155 миллион 545 минг сом ёки 1 миллион 808 минг долларни ташкил этиши мумкин эди", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
21:27 / 23.05.2025