Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Франциянинг 30дан ортиқ дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
Аввалроқ Париж Франциядаги Россия дипломатик муассасаларининг 41 нафар ходимини persona nоn grata деб эълон қилганди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг Москвадаги элчиси Пьер Левига бир гуруҳ француз дипломатлари мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.
«Жавоб чораси сифатида Франциянинг Россиядаги дипломатик муассасаларининг 34 нафар ходими persona nоn grata деб эълон қилинди. Улар Россия ҳудудини икки ҳафта ичида тарк этиши лозим», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Қайд этилишича, аввалроқ Париж Франциядаги Россия дипломатик муассасаларининг 41 нафар ходимини persona nоn grata деб эълон қилиш тўғрисида «провокацион ва асоссиз» қарор қабул қилган.
Москванинг фикрича, бу қадам Россия-Франция муносабатларига жиддий зарар етказади.
4 апрел куни Франция ташқи ишлар вазирлиги «бир гуруҳ» россиялик дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025