Жаҳон | 15:04 / 18.05.2022
9361
1 дақиқада ўқилади

Шотландия бош вазири НАТОга аъзо бўлиш режаси ҳақида айтди

Агар Шотландия ҳукумати Буюк Британиядан ажралиб чиқса, Евроиттифоқ ва НАТОга киради.

Фото: Picture Alliance

Шотландия бош вазири Никола Стержен Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан сўнг НАТОга киришини айтди, деб хабар берди The Scotsman.

Стерженнинг сўзларига кўра, Шотландия ҳукумати 2023 йил охирига қадар мустақиллик тўғрисида яна бир референдум ўтказишни режалаштирган. Агарда мамлакат суверенитетга эришса, Европа иттифоқи ва НАТОга киради.

"Мен бошчилик қилаётган партия 2012 йилда агар Шотландия мустақилликка эришадиган бўлса, НАТОга киришини белгилаб олган", - деди у.

2021 йил ноябрда Шотландия ҳукумати Буюк Британиядан ажралиб чиқиш бўйича иккинчи референдумни ўтказишни мақсад қилганини билдирганди.

Ўшанда Стержен референдумни 2022 йилда ташкил этмоқчилигини айтганди. Ipsos MORI агентлиги ўтказган сўровнома натижалари қарийб 58 фоиз шотландияликлар мамлакат мустақиллиги учун овоз беришини кўрсатган. 

Мавзуга оид