Туркиянинг Швеция ва Финландия НАТОга киришига рози бўлиши учун шартлари маълум бўлди
Рўйхатда янги қирувчилар етказиб бериш ва Курдистон ишчилар партиясини террорчи ташкилот деб тан олиш ҳам бор.
Туркия ҳукумати Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиб киришига қаршилик кўрсатмаслиги учун ўз талаблари акс этган рўйхатни тузди.
Bloomberg агентлиги юқори доиралардаги уч манбасига таяниб хабар беришича, Туркиянинг талаблари қаторида Швеция ва Финландия Курдистон ишчилар партияси ва у билан алоқадор тузилмаларни террорчилик ташкилотлари сифатида тан олиши кераклиги кўрсатилган.
Шунингдек, агентлик суҳбатдошлари маълумотига кўра, Туркия F-16 қирувчи самолётларининг янги партиясини олишни ҳамда ўз армияси ихтиёридаги шу каби самолётлар модернизация қилиб берилишини истамоқда.
Бундан ташқари, Туркия ҳукумати мамлакат яна F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш дастурига қайтарилишини кутмоқда, мамлакат 2019 йилда Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини олганидан кейин бу дастурдан чиқарилганди. Анқарадагилар бу келишув туфайли қўлланган бошқа чеклов чоралари ҳам бекор қилинишига эришмоқчи.
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиб киришидан «ижобийлик» кўрмаётганини айтганди. Финландия президенти Саули Ниинистё эса Туркиянинг бу масала бўйича позициясини «муҳокама қилиш» истиқболларини «оптимистик» баҳолашини билдирганди.
- 18 май куни Швеция ва Финландиянинг Белгиядаги элчилари НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга алянсга қўшилиш истаги битилган расмий ҳужжатни топширишди.
Мавзуга оид
08:30 / 23.11.2024
Болтиқбўйи давлатлари НАТОдаги иттифоқчиларини Киевга ёрдамни кучайтиришга чақирди
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
14:29 / 13.11.2024
Финландия Тимченко ва Ротенбергнинг ҳоккей аренасини мусодара қилади
20:43 / 12.11.2024