Жаҳон | 14:54 / 19.05.2022
29882
6 дақиқада ўқилади

Харков атрофида ҳарбий ҳаракатлар, «Азовстал»дан чиққан ярадор асирлар. Уруш суратлари

Киевда уч ойлик танаффусдан кейин АҚШ элчихонаси фаолияти тикланди. «Азовстал»дан чиқарилган украин ҳарбийлари Ростов областига олиб кетилган; 161.ru манбаси маълумотига кўра, улар орасида «Азов» полкига алоқадор бўлганлар судланади. Россия армияси Донбассда юриш қилишда давом этмоқда, артиллерия Славянск, Северодонецк ва Запорожьега зарбалар бермоқда. Шунингдек Россиянинг Курск области ҳам зарбага учраган.

АҚШ элчихонаси ходимлари Киевдаги элчихона ҳовлисида мамлакат байроғини юқори кўтармоқда. Элчихона феврал ойида Лвовга кўчирилганди
AP Photo/Efrem Lukatsky

Украинадаги уруш, сўнгги маълумотлар

  • Европа Украинага яна 9 млрд евро ва «Маршалл режаси» таклиф этмоқда. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украина айни вақтда олдинги чизиқда туриб европача қадриятларни муҳофаза қилаётгани, Европа эса уруш давомида ҳам, ундан кейин ҳам украинларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтган. Россия армияси босқини оқибатларини бартараф этиш учун ЕИга иттифоқчилар ҳам ёрдам бериши зарурлиги таъкидлаб ўтилган.
  • Украина армияси бош штаби украин ҳарбийлари Харков яқинидаги Дементеевка қишлоғини озод этишгани ҳақида хабар берди. Бу қишлоқ Харковдан шимолдаги трасса бўйида жойлашган, бу трасса чегарага ва ундан Белгородга олиб боради.
  • Россия вице-премьери Марат Хуснуллин Украина ерлари аннексияси истиқболлари ҳақида гапирди. У Украинанинг босиб олинган Мелитопол шаҳрида туриб барча эгалланган ҳудудларда (Хуснуллин уларни озод этилган ҳудудлар деб атади) Россия рубл айланмасини йўлга қўйишни режалаштиргани, Запорожье АЭС эса Россия учун ишлашини айтиб ўтди.
  • БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, уруш бошидан буён Украинада тинч аҳоли вакилларидан 3778 киши ҳалок бўлган (сўнгги бир кунда қурбонлар сони 26 кишига ошган), 4186 киши яраланган (сўнгги бир кунда 124 киши).
  • Россия мудофаа вазирлиги сўнгги бир кунда «Азовстал»да яна 771 нафар украиналик ҳарбий асир тушганини хабар қилди. Вазирлик маълумотига кўра, душанба кунидан буён таслим бўлган украиналик ҳарбийлар сони 1730 нафарни ташкил этган, шундан 80 нафари ярадорлар. Украина томони биринчи куни 260 дан ошиқ, иккинчи куни 300 нафардан ошиқ ҳарбийлар завод ҳудудидан чиққани, уларнинг 100 дан ортиғи оғир ярадорлар экани ҳақида хабар берганди, учинчи куни қанча ҳарбий таслим бўлгани хабар қилинмади. Россиянинг Ростов областидаги нашрлар эса «Азов» полкининг асирга тушган жангчилари Донецкдан Ростов ва Таганрогдаги қамоқхоналарга олиб кетилгани ҳақида хабар тарқатди.

Қуйида 18 май куни Украинанинг турли ҳудудларидан олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Северодонецкдаги уй ертўласида ухлаётган киши
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Отишма вақтида уй ертўласига тушиб олган 66 ёшли аёл
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
88 ёшли Клаудия Пушнир Северодонецкка миномёт зарбалари вақтида ертўлага яширинган
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
66 ёшли Анна Поладюк кўчада овқат тайёрламоқда, аммо миномёт зарбалари овозини эшитиши билан подъезд ичига қочишга шошилади. Северодонецк
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Оти олдида ўтирган кекса ёшли киши. Северодонецк
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Асирликдаги украин ҳарбийлари ҳимоя костюмларида қуролдошларининг жасадларини йиғмоқда, Варваровка қишлоғи (ЛХР кучлари назоратига ўтган)
Александр Река / ТАСС
Қутқарувчилар Бахмутда россияликлар зарбасидан вайрон бўлган турар жой биносида ишламоқда, Донецк
AP Photo/Andriy Andriyenko

Мариупол 

Вайрон бўлган Мариуполнинг марказий райони ҳаводан кўриниши
Andrey Borodulin / AFP / Scanpix / LETA
ДХР кучлари назоратига ўтган Мариуполда вайрон бўлган уй олдидан ўтаётган кекса ёшли аёл
AP Photo/Alexei Alexandrov
Украиналик ҳарбийлар «Азовстал»дан чиқиши
Russian Defense Ministry Press Service via AP
РФ мудофаа вазирлиги чоршанба куни эълон қилган видеода россиялик ҳарбий хизматчи «Азовстал» ҳудудидан чиқиб келган украиналик ярадор аскарни тинтув қилаётгани акс этган
Russian Defense Ministry Press Service via AP
ДХР ҳарбийси Мариуполдаги «Азовстал» заводи яқинида асирлар олиб чиқилиши жараёнини кузатмоқда. Фото: AP Photo
Новоазовскдаги ҳоспиталда ётган украин ҳарбий асири
Russian Defense Ministry Press Service via AP

Киев

Суми областида ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган Александр Шелиповнинг беваси Катерина Шелипова унинг эрини ўлдиришда айбланаётган 21 ёшли россиялик ҳарбий Вадим Шишимарин устидан суд жараёни вақтида.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий Вадим Шишимарин Киевдаги судда. Асирликдаги солдат Суми областида 62 ёшли Александр Шелиповни ўлдиришда айбланмоқда, тергов маълумотига кўра, уни россиялик ҳарбийлар кўчада телефонда гаплашаётган ҳолда учратишган. Шишимарин бу қотилликдаги айбини тан олган, унга умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Харков области 

Олҳовкадаги мактаб синфхонасида ёниб кетган стуллар қолдиқлари. Яқин вақтгача бу ер фронт чизиғида эди.
John Moore / Getty Images
Украиналик ҳарбий хизматчилар россиялик ҳарбийларнинг Харков области шарқидаги позицияларини миномётлардан ўққа тутмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Малая Роҳан аҳолиси қазиган қабрда «Бу ерга россиялик оккупант кўмилган» ёзуви туширилган тахтача
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Малая Роҳанда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадларини эксгумация қилиш жараёнида
AP Photo/Andrii Marienko
Харков яқинидаги Малая Роҳан қишлоғи ҳудудида украиналик судмедэкспертлар томонидан топилган автомат (россияликларники)
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ўсмирлар Малая Роҳандаги харобалар устида
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
85 ёшли Алексей Пшеничних Олҳовкадаги уруш вақтида вайрон бўлган уйида дам олмоқда, бу ҳудуд яқин вақтгача россиялик ҳарбийлар оккупациясида эди
John Moore / Getty Images

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид