Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Байденнинг Осиёга сафари арафасида Жанубий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар бошлади
Хитой денгиз хавфсизлиги бошқармасининг хабарига кўра, машғулотлар душанбага қадар давом этади. Машғулотлар ўтказиладиган ҳудудга ҳарбий бўлмаган кемаларнинг кириши тақиқланган.
Хитой ҳарбийлари АҚШ президентининг Япония ва Жанубий Кореяга сафари арафасида Жанубий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар бошлади, деб хабар берди Associated Press.
Хитой денгиз хавфсизлиги бошқармасининг хабарига кўра, машғулотлар душанбага қадар давом этади.
Машғулотлар ўтказиладиган ҳудудга ҳарбий бўлмаган кемаларнинг кириши тақиқланди.
Шу билан бирга, "Ляонин" авиаташувчи кемаси май ойи бошидан буён Япон денгизида турибди. Хитой мудофаа вазирлигининг билдиришича, авиаташувчи "оддий жанговар тайёргарлик" билан шуғулланмоқда.
Байден 20-24 май кунлари Жанубий Корея ва Японияга сафар уюштиради.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025