Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбассдан қочаётган аёллар ва болалар, Варшавада тайёрланаётган беларуслик кўнгиллилар. Уруш суратлари
22 май куни Украина Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган МДҲ давлатлари халқларининг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги келишувдан чиқди. ОАВ ва Украина ҳукумати Энергодардаги уйлардан биридаги портлаш ҳақида хабар берган — ўзини янги мэр деб эълон қилган Андрей Шевчик ва унинг қўриқчилари яраланган. Олий рада Украинада ҳарбий ҳолат режимини 23 августга қадар узайтирди. Мединский Украинани музокараларни музлатиб қўйишда айблади. Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк 17 май куниёқ айтганди, ўшанда Подоляк унинг мамлакати «Путиннинг юзини сақлаб қолиш учун» нимадир бермоқчи эмаслиги ҳақида гапирганди.
AP Photo/Efrem Lukatsky
Украинада урушнинг 89-куни. Асосий маълумотлар
- Украина Олий радаси ҳарбий ҳолат ва умуммиллий сафарбарлик режимини уч ойга – 23 августга қадар узайтирди.
- Украина Бош штаби россияликлар асосий кучини Северодонецкка қаратгани, шарқий фронтнинг бошқа йўналишларида ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги пасайганини маълум қилди. Шаҳарга тўрт томондан ҳужум қилинмоқда.
- Энергодар шаҳрининг руслар томонидан тайинланган коллаборант мэри ва унинг қўриқчилари турар жой биносига киришда рўй берган портлаш туфайли яраланди. Россия Тергов қўмитаси суиқасд бўйича текширув бошлаган.
- Украинанинг Европа Иттифоқига кириши жараёни «15 ёки 20 йилга» чўзилиши мумкин, бу ҳақда якшанба куни Франциянинг Европа ишлари бўйича вазири Клеман Боне маълум қилди.
- БМТнинг Қочқинлар иш бўйича Олий комиссари бошқармаси бутун дунёдаги қочқинлар сони 100 миллиондан ошгани ва бунда Украинадаги урушнинг ҳам ҳиссаси катта эканини маълум қилди.
- Польша президенти Анджей Дуда Украина Олий радасида чиқиш қилди ва 24 февралдан буён бу ишни видео орқали эмас, «жонли» амалга оширган илк хорижлик етакчи бўлди. У яна бир бор Польша Украинани тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
- Польша ва Украина чегара орқали одамлар ва маҳсулотлар ҳаракатини осонлаштириш учун қўшма божхона назорати ва бирлашган темирйўл компанияси ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Қуйида 22 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мариупол
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
AP Photo/Francisco Seco
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAAris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Харков области
John Moore / Getty Images
John Moore / Getty Images
Мавзуга оид
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
14:51 / 16.09.2024