Ўзбекистон | 07:25 / 23.05.2022
9859
1 дақиқада ўқилади

Сергелида янги барпо этилган йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулади

Жорий йилнинг 22 май куни ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги янги барпо этилган йўл бўйлаб қурилган йиғма деворнинг бир қисми қулагани тўғрисида видео тарқалди.

Видеодан кадр

Туман ҳокимлиги расмий хабарига кўра, Гидрометеорология хизмати маркази маълумотида жорий йилнинг 21-24 май кунлари кучли шамол эсиши тўғрисида огоҳлантирилган. 

“Шу билан бирга, мазкур ҳудуд бўйлаб ушбу девор ортида катта очиқ майдон бўлгани сабабли, шамолнинг бир қанча кучли бўлганлиги кузатилди”, дейилади расмий изоҳда.

Қайд этилишича, Сергели тумани ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилган бўлиб, ўрганиш натижаларига кўра, ушбу камчилик пудратчининг деворни мустаҳкам ўрнатмагани билан боғлиқ бўлгани сабабли пудратчи деворни ўз ҳисобидан таъмирлашга киришган.

Сергели туман ҳокимлиги туманни ободонлаштириш ҳамда бу каби камчиликларни аниқлашда фаол бўлган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид