Январда кузатилган электр тармоғидаги авария сабаб истеъмолчиларга 4,5 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди
Жорий йил 25-27 январь кунлари ягона электр тармоғидаги авария натижасида кузатилган узилишлар сабаб истеъмолчиларга 4,5 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.
АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева тизимдаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, карантин чоралари жорий этилгани муносабати билан газ ҳисоблагичларни даврий қиёсловдан ўтказиш кечиктирилиши ва кейинчалик давлат дастури доирасида уларнинг ўрнига янги ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши сабабли, даврий қиёслашдан ўтказиш бўйича тўланган 634 млн 700 минг сўм йиғимларнинг 14 мингдан ортиқ нафар истеъмолчига қайтарилиши бўйича чоралар кўрилмоқда.
Республика ҳудудларидаги айрим хонадонларни табиий газ таъминотидан узилган бўлса-да, 522 минг нафар истеъмолчининг абонент ҳисобварағида табиий газ учун олдиндан амалга оширган 16 млрд сўмдан ортиқ миқдоридаги тўловлари, яъни ҳақдорлиги қолиб кетгани аниқланган ва бугунги кунда истеъмолчилар фойдасига 8 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш мақсадида, ушбу иш доирасида тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Бош прокуратурага хулоса бериш учун киритилган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур иш доирасида вилоят прокуратуралари ва агентликнинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024