Жамият | 13:42 / 25.05.2022
19233
1 дақиқада ўқилади

Фото: Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

Kun.uz фотомухбири Андижон вилоятидаги сўнгги қўнғироқ тадбирларидан фоторепортаж тақдим этади.

Бугун, 25 май куни Андижон вилоятида фаолият юритаётган 743 та умумтаълим мактабида сўнгги қўнғироқ янгради. Бу мактабларни 30 минг ўқувчи битирди.

Барча мактабларда Ўзбекистон Республика Президентининг битирувчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Қўлига шаҳодатнома теккан андижонлик битирувчилардан 2100 нафари аъло билимга эгалиги боис халқаро сертификатларни қўлга киритган, улар олийгоҳга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга. 1191 нафар ўқувчилар эса мактабни олтин медалга тамомлади.

Эътиборингизга Андижон шаҳридаги 13– ҳамда Олтинкўл туманидаги 1– ўрта мактабларида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирлари суратларини тақдим этамиз.

Элмурод Эрматов,
Азизбек Исмоилов

Мавзуга оид