Жаҳон | 14:07 / 25.05.2022
27662
5 дақиқада ўқилади
Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар. Уруш суратлари
Россиянинг Украинага босқинининг 90-кунида Венгрия қўшни мамлакатдаги уруш туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилди. Харковда икки ойдан ошиқ давом этган танаффусдан кейин яна метро ишлай бошлади, метро ўтган вақт давомида шаҳарликлар учун бомбапанагоҳ вазифасини ўтади. Мамлакат шарқида Бахмут, Лисичанск, Северодонецк ва Лиман учун шиддатли жанглар кетмоқда.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Украина мудофаа вазирлиги ва қатор таҳлилчилар Россия Лиман ва Северодонецкни эгаллаш учун катта куч ташлагани ҳақида хулосага келишди;
- Украина мудофаа вазирлиги расмийси Александр Мотузяник россиялик ҳарбийлар Северодонецкни ўраб олиш ва Бахмут шаҳри мудофаасини ёриб ўтишни мўлжаллаётганини айтди;
- Россия Лиман шаҳрига юришни ҳам фаоллаштирган. Шаҳар учун жанглар кетмоқда, россиялик ҳарбийлар шаҳар кўчаларига кира бошлагани ҳақида хабарлар бор;
- Украина қуролли кучлари 8 нафар россияликни Киев областида ҳарбий жиноятлар содир этишда, хусусан Мотижин қишлоғи оқсоқоли ва унинг оила аъзоларини ўлдиришда айблади. Қўшимча қилинишича, айбланувчилар орасида ёлланма ҳарбийлар ҳам бор, Украина разведкаси улар Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси «Вагнер»га алоқадорлигини аниқлаган;
- Венгрия бош вазири Виктор Орбан фейсбукдаги видеомурожаатида Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилди;
- Россия ҳукумати ҳамкасбларига мактуб ёзиб, урушни қоралаган ва ишдан бўшаган БМТнинг Женевадаги офисида Россия миссияси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган дипломат Борис Бондаревнинг истеъфосига муносабат билдирди. «Бондарев ортиқ биз билан эмас, у бизга қарши», - деди Кремль вакили Дмитрий Песков.
Қуйида 24 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харков области
Киев области
Донбасс шимоли
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024