Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Хавфсизлик кенгаши НАТО кенгайиши, Украина, Ироқ ва Греция мавзуларини муҳокама қилади
Хавфсизлик кенгаши йиғилиши 26 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигидаги Туркия Хавфсизлик кенгаши Финландия ва Швециянинг НАТОга кириш бўйича аризалари, Ироқ шимолидаги аксилтеррор операцияси ўтказилаётган ҳудуддаги вазият ҳамда Грециянинг ҳарбий салоҳияти кучайиши масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда “Онадўли” агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Хавфсизлик кенгаши йиғилиши 26 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, йиғилиш давомида Украина ва Россия ўртасидаги уруш мавзуси ҳам кўриб чиқилади.
Хабар қилинишича, йиғилиш қатнашчилари Эгей ва Ўртаер денгизи шарқий қисми борасидаги вазият, Туркия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусини батафсил муҳокама қилади.
Кенгаш аъзолари Туркиянинг жанубий чегараларида хавфсизлик ҳудудларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни кўриб чиқади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025