Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазоир президенти ортиқча газни Италияга жўнатишга ваъда берди
Шунингдек, Абдулмажид Таббун Жазоир "Европанинг бир қисмини электр энергияси билан таъминлаш учун Италия билан денгиз орқали тармоқ яратиш"га тайёрлигини билдирди.
Жазоир ортиқча газни Италияга жўнатишни кўзламоқда, деди Жазоир президенти Абдулмажид Таббун.
"Биз ортиқча газни Италиянинг сўровига асосан бу мамлакатга жўнатамиз, у эса бизнинг газни Европага тарқатиши мумкин бўлади", - деди Таббун италиялик ҳамкасби Сержо Маттарелла билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.
У шунингдек, Жазоир "Европанинг бир қисмини электр энергияси билан таъминлаш учун Италия билан денгиз орқали тармоқ яратиш"га тайёрлигини билдирди.
Таббуннинг сўзларига кўра, у италиялик ҳамкасби билан Тунисни инқироздан олиб чиқишда ёрдам беришга келишиб олган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
15:50 / 19.05.2025