Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка дефолтдан сўнг Россиядан нефт сотиб ола бошлади
Мамлакат бир неча ойдан бери энергетика ва озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирмоқда.
Шри-Ланка мамлакатдаги ягона нефтни қайта ишлаш заводи учун Россиядан нефт сотиб олишни бошлади. Россиянинг Siberian Light нефти Сапугаскандедаги Ceylon Petroleum компанияси заводида қайта ишланади, деб маълум қилди директорлар кенгаши раиси Сумит Вижесинге.
Шри-Ланка энергетика вазири Канчана Вижесекеранинг сўзларига кўра, завод икки ярим ойлик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклайди.
Вижесингенинг сўзларига кўра, Siberian Light — Сапугаскандедаги завод қайта ишлай оладиган камдан-кам нефтлардан бири. Заводда шунингдек, Эроннинг енгил нефти ва БААнинг Murban нефти қайта ишланади.
Шри-Ланка бир неча ойдан бери энергетика ва озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирмоқда.
Мамлакат апрел ойида ташқи қарзлар бўйича «огоҳлантирувчи дефолт» эълон қилганди.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
22:08 / 20.02.2025