Ўзбекистон | 07:49 / 27.05.2022
11701
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда KIA ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди

2022 йил 24 май куни тахминан соат 21:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. KIA транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқаро, 1996 йилда туғилган И.А.ни уриб юборган. 

Натижада, пиёда А.И. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид