Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Россия авиакомпанияларининг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво сарҳадини ёпди
Хитой авиакомпаниялардан самолётлар фақат бир мамлакатда рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида ҳужжат тақдим этишини талаб қилмоқда.
Хитой Россия авиакомпанияларининг иккита юрисдикцияда рўйхатга олинган Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво сарҳадини ёпди. Бу ҳақда РБК ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Хитой авиация ҳукумати май ойида барча авиакомпаниялардан самолётларга оид электрон маълумотномани шакллантиришни сўраган.
Хитойга парвозларни амалга оширувчи Россия авиакомпаниялари ўз маълумотларини янгилаган. Аммо Хитой ҳукумати уларнинг импорт самолётлари хориждаги рўйхатдан расман чиқарилганини тасдиқловчи ҳужжат сўраган. Авиакомпаниялар бундай ҳужжатни тақдим эта олмаган. Шу сабабли халқаро авиация қонунчилигига мувофиқ, бу самолётларнинг Хитойга киришига рухсат берилмаган.
Манбанинг айтишича, Хитой самолётлар «тоза» рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжатни бошқа мамлакатлардан ҳам талаб қилган.
РБКнинг яна бир суҳбатдоши самолётлар бошқа давлатдаги рўйхатдан чиқарилгани тўғрисидаги ҳужжатсиз Хитойга парвозларга қўйилмаётганини тасдиқлаган.
Аввалроқ Бермуд ороллари авиация ҳокимияти Россия Федерациясининг шу давлатда рўйхатга олинган 700 дан ортиқ самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатганди.
Ушбу қарордан сўнг Россия президенти Владимир Путин лизинг асосидаги хориж самолётларини Россия авиакомпаниялари тасарруфига ўтказишга рухсат берди.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
08:40 / 13.05.2025