Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиядан газ етказиш бутунлай тўхтатилиши эҳтимолига қарши режа тайёрлай бошлади
Аввалроқ «Газпром» рублда ҳисоб-китоб қилишни рад этгани учун Полша, Болгария ва Финландияга газ етказиб беришни тўхтатганди.
Еврокомиссия ЕИ мамлакатларига Россия гази импорти бутунлай тўхтатилиши эҳтимолига қарши режа тайёрламоқда, деди энергетика бўйича еврокомиссар Кадри Симсон Financial Times нашрига берган интервюсида.
«Биз ЕИга аъзо ҳар қандай давлатга газ етказилиши тўхтатилиши мумкин бўлган вазиятга дуч келдик», — деди еврокомиссар.
Аввалроқ «Газпром» рублда ҳисоб-китоб қилишни рад этгани учун Полша, Болгария ва Финландияга газ етказиб беришни тўхтатганди.
Симсон ЕИ имкон борича газ захираларини тўлдиришга ва Россия гази импорти ўрнини қоплашга уринишини таъкидлади.
Еврокомиссар муқобил етказиб беришлар ҳисобига Россия гази импортининг учдан икки қисмини қоплаш мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги «ҳарбий операция»дан аввал Россиянинг ЕИга етказиладиган газдаги улуши 40 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 26 фоизга тушган ва йил охиригача 13 фоизгача қисқартириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025