Андижон шаҳар ҳокими депутатнинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Баҳром Ҳайдаров давлат манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар келтирганликда айбланаётганди. Унинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинишини сўраб Андижон вилоят прокуратураси тақдимнома киритган.
Бугунга қадар Ҳайдаровнинг ноқонуний ер ажратгани, фуқароларни ҳақорат қилгани ва бошқа масалаларда қонунга зид хатти-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан кескин қоралаб келинган.
Хусусан, 2021 йил май ойида Баҳромжон Ҳайдаров нақд учта меъёрий ҳужжатга зид равишда, таъсис этилганига энди 1 ой бўлган фирмага шаҳар марказидан 14 сотих ер участкасини тўғридан тўғри бериб юборган. Унинг ҳаракатлари ер аукцион орқали сотилмагани учун президент қарорига, сотилган ер майдонида қурилиш қилиш Шаҳарсозлик кодекси ва Андижон шаҳар бош режасига зид бўлган.
2021 йил март ойида Андижон шаҳар ҳокими қарори билан ажратилган катта ер майдони бўлиб-бўлиб сотилгани ҳақида блогерлар томонидан туркум мақолалар эълон қилинган.
Шунингдек, 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессияда шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг шаҳарнинг Янги бозор ҳудудида «ELEVADA UT GROUP» МЧЖ томонидан 5 қаватли бино қуриш, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга рухсат бериш тўғриси»даги қарори депутатларнинг фаоллиги натижасида бекор қилинганди.
Бундан ташқари, Баҳромжон Ҳайдаров ўтган йили ноябрь ойида фуқарони ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳайдаров, шунингдек ўзини журналист ва блогерлардан ҳимоялаш мақсадида махсус “тан қўриқчи”лар хизматидан ҳам фойдаланиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил август ойи охирида лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Баҳромжон Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида тайинланганди.
2019 йил 8 октябрдан Баҳромжон Ҳайдаров Андижон шаҳар ҳокими лавозимига расман киришган.
Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида туғилган, 1995 йил Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини (сиртқи), 1998 йил Ўзбекистон Банк-молия академиясини (кундузги) тамомлаган.
1994 йилда Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида иш бошлаган Баҳромжон Ҳайдаров 2017-2019 йилларда бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Маълумот учун, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра, Депутат ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил ўтган даври бўйича таҳлилларига кўра Андижон вилояти коррупцион жиноятлар ва коррупцияга оид шикоятлар сони бўйича энг юқори ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024