Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 8-синф ўқувчиси машинада икки кишини уриб юборди
Жабрланувчилардан бири ҳодиса жойида вафот этган. Иккинчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Бундан бир неча кун олдин Наманган вилоятида 14 ёшли ўқувчи «Жигули» машинаси билан тенгдошини уриб юборган, оқибатда жабрланувчи вафот этганди. Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳам 8-синф ўқувчиси отасининг машинасини бошқараётиб, икки кишини уриб юборган. Оқибатда жабрланувчилардан бири оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 19 май куни соат 22:00 ларда Булунғур туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
8-синф ўқувчиси отасига тегишли Lacetti машинасини кўчага миниб чиқади. Туманнинг Бешқўтон маҳалласидаги ички йўлда ҳаракатланиб кетаётганида ўсмир бошқарувни йўқотади ва аввал икки кишини уриб юборади. Сўнг Cobalt машинаси билан тўқнашади. Оқибатда жабрланувчилар оғир тан жароҳатлари олиб, улардан бири 1958 йилда туғилган шахс ҳодиса жойида вафот этган. Иккинчиси шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Менталитет қурбонлари: рулни ёш болага берадиган ота-оналарга жазо жиддий бўлиши керак
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025