Ходорковский ғарбни Украинага оғир қуроллар етказиб беришга чақирди
Ғарбдаги айрим етакчилар Кремль Киевга оғир қуроллар топширилишини урушда қатнашиш деб ҳисоблаши борасида янглишмоқда, деди Ходорковский.
Жамоат арбоби Михаил Ходорковский ғарб давлатларини Украинани оғир қуроллар билан фаолроқ таъминлашга чақирди. «Агар украиналиклар улар сўраган қуроллар билан таъминланмаса, тез орада Киев атрофида яна жанглар бўлади», деди у 27 май, жума куни эълон қилинган Bild нашрига берган интервьюсида.
Ходорковскийга кўра, ғарбдаги баъзи етакчилар Путиндан қўрқади. «Улар урушга алоқамиз йўқ, деб ўйлаяпти. Шу сабабдан маълум қурол-яроғларнинг етказиб берилиши кескинлашувга олиб келиши ёки уларни можарога тортиши мумкин, деб ҳисоблайди», - деди Ходорковский. «Бу жуда аҳмоқона муносабат», деди у ва Путин нуқтайи назаридан ғарб сиёсатчилари ва давлатлари аллақачон Россия билан уруш ҳолатида эканлигини тушунтирди.
Ходорковскийнинг фикрича, агар Россия Украинанинг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлса, бу урушни қисқа муддатга тўхтатади, чунки Кремль Киевнинг қўлга олинишини ягона ғалаба сифатида баҳолайди. Уруш Путин қудратини кучайтирадими ёки заифлаштирадими, деган саволга Ходорковский ҳаммаси босқин натижасига боғлиқ, деб жавоб берди. «Агар Путин урушда ғалаба қозонмаса, режим заифлашади», деди у Bild нашрига.
Бир кун аввал Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелник Германиядан оғир қуроллар етказиб берилиши ҳақида гапирар экан, Германия канцлери Олаф Шолцни етакчилик йўқлигида ва Украина манфаатларига эътиборсизликда айблади. «Ҳарбий жиҳатдан Берлин Украинани шунчаки ташлаб кетди», деди Мелник Bild нашрига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Киев Шолцнинг Давосдаги нутқида «Украина бу урушда ғалаба қозониши учун коалиция бизни қўллаб-қувватлаши борасида қандай аниқ қадамлар қўйиши»ни эшитишга умид қилган, бироқ бу амалга ошмаган.
«Уларга етакчилик ва жасорат етишмаса керак», - дея хулоса қилди Мелник. Германия федерал ҳукумати бир неча бор Украинани бундесвер захираларидан оғир қуроллар билан таъминлашга тайёрлигини эълон қилди, аммо етказиб бериш ҳали бошланмади.
Германия Мудофаа вазирлиги котиби Симтье Мёллернинг сўзларига кўра, НАТО «Украинага ғарбда ишлаб чиқарилган жанговар танклар ва бронетранспортёрлар етказиб берилмаслиги» борасида «ҳамма рози бўлган» келишувга эга. Бундай ёндашувнинг сабабларидан бири альянснинг Кремл Украинага ғарб оғир қуроллари ёки самолётларини етказиб беришни урушга кириш деб ҳисоблаши, бу эса можаронинг кучайишига олиб келишидан хавотирда эканидир.
Мавзуга оид
17:58
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024