Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда инфляция даражаси охирги 50 йилдаги рекорд кўрсаткичга етди
Украинада уруш бошланганидан кейин энергия нархларининг ошиши инфляциянинг умумий даражасига сезиларли таъсир кўрсатди.
Германияда май ойида инфляция тезлашиб, 7,9 фоизлик тарихий максимумга етди, деб маълум қилди мамлакат федерал статистика бюроси.
Бу охирги 50 йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, дея қайд этди Reuters. Апрелда мамлакатдаги истеъмол нархлари 7,4 фоизга етганди.
«2022 йил май ойидаги каби инфляция даражаси охирги марта 1973/74 йил қишида, нефт нархи кескин ошиб кетганида қайд этилганди», — дейилади Destatis пресс-релизида.
Украинада уруш бошланганидан кейин энергия нархларининг ошиши инфляциянинг умумий даражасига сезиларли таъсир кўрсатди.
Апрелда энергия импорти 2021 йил апрелидагига нисбатан 154,7 фоизга қимматлашди. Импорт табиий газ нархи бир йил ичида тўрт бараварга (301,2 фоиз), тошкўмир 322 фоиз, нефт маҳсулотлари 106,6 фоизга ошди.
Натижада май ойида мамлакатда энергия нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,3 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 11,1 фоизга қимматлашди.
Германия молия вазири Кристиан Линднер инфляция иқтисодиёт учун «жиддий хавф»лигини эътироф этди.
«Иқтисодий инқироз юз бермаслиги учун бунга қарши курашишимиз керак», — деди у.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025