Жаҳон | 14:43 / 30.05.2022
16266
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев глобал ядровий хавфсизлик масалалари билан шуғулланаётганини айтди

Нурсултон Назарбоев президентликдан кетганидан сўнг кўплаб давлатларнинг раҳбарлари уни ўз мамлакатларига таклиф қилишганини айтди. 

Фото: Anadolu Agency

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев глобал ядровий хавфсизлик масалалари билан шуғулланмоқда. У бу ҳақда сиёсатшунос Дониёр Ашимбоевга берган интервюсида айтди.

«Глобал ядровий хавфсизлик масалалари билан шуғулланмоқдаман. Менинг фармоним билан Семипалатинскдаги полигон ёпилганидан сўнг Қозоғистон ядровий қуролсизланиш етакчиси деб топилган. Биз ядровий арсеналдан воз кечганмиз. Бундан ташқари, мемуарлар устида ишлаяпман», - деди Назарбоев. 

Назарбоев президентликдан кетганидан сўнг кўплаб давлатларнинг раҳбарлари уни ўз мамлакатларига таклиф қилишганини айтди. 

«Уларнинг барчасига миннатдорлик билдираман. Менинг бевосита иштирокимда тузилган Евросиё иқтисодий иттифоқи, Туркий давлатлар ташкилоти мени ўзларининг фахрий раиси этиб сайлади», - деди у. 

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган. У 2019 йил мартда президент лавозимини тарк этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид