Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда маймун безгаги касаллигидан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Мамлакатда маймун безгагига қарши кураш мултисекторал бошқармаси иш бошлаган.
Нигерияда маймун безгаги касаллигидан илк ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар берди мамлакат касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (NCDC).
"2022 йил 29 май ҳолатига кўра, мамлакатнинг 9та штатида 21та ҳолат тасдиқланган. Йўлдош касалликлари бўлган 40 ёшли бемор вафот этди", - дейилади марказ хабарида.
Марказнинг билдиришича, мамлакатда маймун безгагига қарши кураш мултисекторал бошқармаси иш бошлаган.
Маймун чечаги биринчи марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида одамда аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган.
20 май куни Германияда инфекциянинг биринчи ҳолати аниқланган. Бунгача Европада, жумладан, Буюк Британия, Португалия, Испания, Италия, Франция ва Белгияда бу юқумли касалликнинг бир неча ҳолати кузатилган эди.
Ҳозирги кунга қадар Европа ва Шимолий Америкада одамларда маймун чечаги инфекциясининг юздан ортиқ ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
22:57 / 04.02.2025
Конгода mpox’га чалинган 100 дан ортиқ бемор даволаш марказларидан қочиб кетди
13:23 / 27.01.2025