Ўзбекистон | 09:00 / 01.06.2022
11912
3 дақиқада ўқилади

ERIELL: бола учун асосийси бу — ғамхўрлик  

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ERIELL Group алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож болалар учун хайрия тадбирлари ўтказди.  

Фото: ERIELL Group

Биринчи манзил Тошкент шаҳридаги «Семурғ» номли 560-махсус мактабгача таълим муассасаси бўлди. Бу ерда болалар церебрал фалажи ташхиси билан ногиронликка эга бўлган 125 нафар бола тарбияланади.

Бундан ташқари,  Тошкент вилояти Қибрай туманидаги психофизик ривожланишида муаммолари бўлган болалар яшаётган Махсус Болалик уйи тарбияланувчилари учун ҳам байрам ташкил этилди.  


 
Маълумки, ижобий ҳиссиётлар, ғамхўрлик ҳар қандай боланинг ҳолатига жуда яхши таъсир кўрсатади, шунинг учун болалар байрами ўйинлар, болалар севган қаҳрамонлар билан бевосита мулоқотга бой бўлди. Компания томонидан таклиф қилинган аниматорлар кичкинтойлар билан тезда тил топишиб олишди, уларни кулдириб, кўнгилларини кўтаришди.


 
 Суперқаҳрамон бўлишни орзу қилган болалар китобининг машҳур қаҳрамони шербачча Лео болаларнинг алоҳида қизиқишига сабаб бўлди. Шер боласига унинг ота-онаси ўз заминини ҳимоя қилган, ундан олинадиган бойликларни тежайдиганларгина суперқаҳрамон бўлишини уқтиришган. Шербачча газ ва нефть қандай қазиб олиниши, электр энергияси қандай олиниши тўғрисида билиб олди. Ер куррасини ҳимоя қилиш учун энергия захираларини ҳатто уйда ҳам тежаб ишлатиш мумкинлигини яхши тушуниб олди.

Супер Лео китоби мамлакатимиз Энергетика вазирлиги ва ERIELL Group билан ҳамкорликда нашр этилиб, ҳозирда кўплаб болалар боғчалари ва кутубхоналарга тарқатилган.

Китоб қаҳрамони болалар ҳаётига кириб борди,  болалар муассасаларидаги байрамларда болажонларнинг жон-у дилига айланди. Болалар бу ерда давлатимизнинг ERIELL каби ташкилотлари ғамхўрлиги остида нафақат ўсиб-униши, балки ҳаётдаги муҳим ва фойдали нарсалар ҳақида ҳам тушунчага эга бўлишлари керак. Ва албатта, ҳар бир бола совға олиб, дастурхон атрофида қувноқ кайфиятда ўтирган бугунги кундаги каби ҳар доим меҳрни ҳис қилиб яшаши керак.


 
Болалар билан бу каби учрашувлар компаниямиз учун анъанавий бўлиб қолган. Ва компания болаларга нафақат хурсандчилик улашади, балки улар яшайдиган махсус муассасаларни таъмирлаш ва ускуналар билан таъминлаш каби масъулиятли ишларни амалга оширишда ҳам фаол иштирок этади.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид