Жаҳон | 15:08 / 01.06.2022
24378
6 дақиқада ўқилади

Славянск ҳовлиларида воронкалар, Соледарда бункерлардаги ҳаёт. Уруш суратлари

31 май куни Луганск области раҳбари Сергей Гайдай россиялик ҳарбийлар Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилаётганини айтди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров шаҳарни «тотал тозалаш» ишлари якунланганини маълум қилди. The Wall Street Journal манбаси Вашингтон Украинага Киев сўраган ракета тизимларини юборишини, аммо бу Россия ҳудудига ета олувчи ракеталар бўлмаслигини хабар қилди. 23 мингдан ортиқ украин қочқинлари АҚШ ҳудудига киришга рухсат олган. Италия бош вазири Марио Драги ЕИнинг деярли барча йирик давлатлари ҳозирда Украинага Евроиттифоққа номзод мақоми берилишига қарши эканини айтди. Канада Алина Кабаевага қарши санкциялар жорий этди. Аввалроқ Буюк Британия ҳам шундай йўл тутганди.

Германия канцлери Олаф Шолц Берлиндаги Рейхстаг биносида Германия парламенти йиғилишида нутқ сўзламоқда
AP Photo/Markus Schreiber

Украинадаги урушнинг 98-куни. Сўнгги маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Северодонецкни штурм қилишда давом этмоқда ва алоҳида бўлинмалар шаҳар марказини эгаллашган. Луганск области ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, шаҳарнинг 70 фоиз ҳудуди россияликлар назоратига ўтган, Лисичанск украинлар назоратида қолмоқда.
  • Президент Жо Байден АҚШ Украинага россияликларникидан узоқроқ масофага отувчи артиллерия қурилмалари етказиб бериши ҳақида ёзди. Президент маъмуриятидаги манба гап 70-80 км масофага зарба берувчи HIMARS баравар ўт очиш тизимлари ҳақида кетаётганини айтди.
  • Байден ўз колонкасида АҚШ Россия ва НАТО ўртасида тўғридан тўғри можаро келиб чиқишини истамаслиги ва Россияда Путин режими ағдарилишига қаратилган қадамлар ташламаслигини айтган. АҚШ президенти, шунингдек очиқ музокараларда ҳам, ёпиқ музокараларда ҳам Украина раҳбарларига Россияга ҳудудий ён бериш борасида таъсир қилиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
  • Россия Донецк областида юришларини давом эттирмоқда, артиллерия ва миномётлардан интенсив тарзда ўт очилмоқда. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Бахмут йўналишида россиялик ҳарбийлар украин ҳарбийларини Белогоровка ва Врубовкадаги позицияларидан суриб чиқаришга интилмоқда.
  • Греция Украинага советлар даврига мансуб жанговар пиёдалар машиналарини беради, бунинг эвазига Германиядан замонавий Marder зирҳли машиналарини олади. Бир неча ҳафта олдин немис ишлаб чиқарувчилари ва мудофаа вазирлиги бундай ҳарбий машиналар Украинага етказиб берилишини маълум қилганди.

Қуйида 31 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли 

Донецк областидаги Славянск шаҳри аҳолиси снаряддан ҳосил бўлган воронка олдидан ўтмоқда. Америкадаги Урушларни ўрганиш институти маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар Изюмдан жануби-шарқда, Лимандан ғарброқда жойлашган Славянск йўналишида юриш қилмоқчи.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Славянскда турар жой биносига кираверишдаги зинапояда тўкилган қон. Бино тунда ракета зарбаларига учраган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Славянскда яшовчи 73 ёшли аёл тунги отишмалардан шикастланган квартирасида.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Шаҳар аҳолиси вакили велосипед юкхонасига чамадонини маҳкамламоқда.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Донецк области шимоли-шарқидаги Соледар шаҳридаги бункер ертўласида ноутбукда ишлаётган йигит. Урушдан олдин шаҳарда 11 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган, ҳозир у ер деярли бўшаб қолган. Шаҳарда қолганлар бомбапанагоҳларда яшамоқда. Соледар шарқий фронт чизиғидан тахминан беш километр узоқликда жойлашган ва россиялик ҳарбийлар артиллерияси томонидан ўққа тутилмоқда: шаҳар қамалдаги Северодонецкдан чиқувчи йўл бўйида жойлашган.
Rick Mave / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украин ҳарбийси фронт чизиғига яқин жойлашган позициядаги бошпанада, Донецк области.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA

Харков области

Купянск шаҳридан эвакуация қилинган аёл турмуш ўртоғи билан кўришмоқда. Купянск россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинди. Фото: Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Харковда қутқарувчилар отишмалардан жабрланган турар жой биносида ишламоқда.
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Харковлик аёл турар жой биноси ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлганлар орасидан қариндошини қидирмоқда.
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Харковдаги ўққа тутилган турар жой биносида ишлаётган қутқарувчи тин олмоқда. Бино ичида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг жасадлари қолган.
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Чернигов области

Ёниб кетган танк қолдиғи Чернигов областининг Количовка қишлоғидаги Угор дарёсида. Россия қўшинлари уруш бошида Чернигов областига кирган, аммо март ойининг охирида у ердан чекинганди. Чернигов ва Киев областларидан кетгач, россиялик ҳарбийлар асосий эътиборини Донбассни эгаллашга қаратди.
Alexey Furman / Getty Images

Киев области

Бородянкада йиғиш пунктидаги кийим уюмлари ёнида турган аёл.
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Бородянкада отишмадан вайрон бўлган уй олдида югураётган бола. Посёлка уруш бошида ёппасига ўққа тутилган, энди у нормал ҳаётга қайтмоқда.
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Бородянкага ҳужум вақти вайрон бўлган бинолар орасида велосипед ҳайдаб кетаётган аёл
AP Photo/Natacha Pisarenko
Эдвард Зеленский ва Нила Зеленскаянинг Поташнаяга ҳужум вақтида вайрон бўлган уйи харобалари. Оила босқиннинг илк кунларида хавфсиз ҳудудларга кетганди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Нила Зеленская вайрон бўлган уйи харобаларидан набирасининг қўғирчоғини топиб олди
AP Photo/Natacha Pisarenko
Бородянкадаги вайрон бўлган уйлар олдидаги машинада ўз қариндошларини кутаётган болакай
AP Photo/Natacha Pisarenko

 

Мавзуга оид