Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кенг тарқалган электр жиҳозлар қанча энергия сарфлайди?
Энергетика вазирлиги кўплаб хонадонларда мавжуд 11 та электр жиҳозининг бир ойлик энергия сарфи бўйича маълумот берди.
Унга кўра, хонадонда биттадан телевизор, музлаткич, дазмол, электр чойнак, микротўлқинли печ (ёки электр “духовка”), кир ювиш машинаси, сув иситиш бойлери (“аристон”), чангютгич, компютер ва 7 та лампочка бўлса, мазкур 11 турдаги электр прибор бир ойда 180 кВт соат энергия сарфлайди.
Ҳозирги нархда (295 сўм) бу 53 100 сўмни ташкил этади. 1 июлдан ойига 250 кВт соатгача базавий норма доирасида таклиф этилаётган (325 сўм) нархда эса 58 500 сўмга айланади, фарқ – 5400 сўм.
Эслатиб ўтамиз, муҳокамага қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида 1 июлдан электр тарифларини хонадонлар учун қуйидагича ошириш кўзда тутилган:
1 кВт соат электр энергияси учун таклиф этилаётган янги нархлар (аҳоли учун):
- ижтимоий норма доирасида: ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм;
- 251-кВт соатдан бошлаб ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025