Ўзбекистон | 08:23 / 02.06.2022
28480
2 дақиқада ўқилади

Инвестициялар вазирлиги вакиллари давлат тузилмаларида муҳим лавозимларга тайинланди 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари янги лавозимларга тайинланди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Давлат раҳбари ва ҳукумат қарорларига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бир қатор таркибий бўлинмалари раҳбарлари янги лавозимларга тайинланди.

Ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эгамов Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Енгил ва электр саноати бошқармаси бошлиғи Мирмуҳсин Султонов “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Геология, тоғ–кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бунёд Эгамбердиев Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Хитой билан ҳамкорлик қилиш бош бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Жумаев Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов вазирлик жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида юқоридаги раҳбарларнинг янги лавозимларга тайинлангани билан табриклаб, кейинги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Мавзуга оид