Ўзбекистон | 07:42 / 02.06.2022
10380
2 дақиқада ўқилади

Урганчда «Жалолиддин Мангуберди мактаби» қурилиши бошланди

Фото: yuz.uz

Урганч шаҳрида «Жалолиддин Мангуберди мактаби» қурилишига рамзий тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарҳод Эрманов, туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

2023-2024 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган ушбу таълим муассасаси 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда биринчи йили 150 нафар ҳамда кейинги йил яна 150 нафар ўқувчи қабул қилинади. 

Ёшлар ўртасида ҳарбийликка, ватан ҳимоячиси деган шарафли ва обрўли касбни эгаллашга бўлган талаб ва таклифлар ортиб бораётгани инобатга олиниб, мазкур муассаса қурилиши учун маҳаллий бюджет маблағларидан деярли 30 миллиард сўмга яқин пул маблағлари ажратилган.

Муассасада 4 қаватли ўқув биноси, 300 ўринли ётоқхона, ошхона, маданият саройи, ҳарбий тайёргарлик машғулотлари учун жанговар тайёргарлик майдончалари, спорт мажмуаси ҳамда зарур бўлган бошқа ижтимоий ва ўқув объектлар қурилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид