Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий қилди
Фото: Shutterstock
Бугун, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мулоқотда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларнинг Мўғулистон бозорига экспортини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Мўғулистон делегациясининг 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги иштироки масаласи кўриб чиқилди.
ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Мўғулистон томони Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилганини эълон қилган. Музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023-йилларда ҳамкорлик дастури;
- Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025